15.12.2023 14:32
1454
Эванс: «Тен Ҳаг — фантастик мураббий. Унга шубҳа қилмайман. Қишда жамоани кучайтириш имконияти бўлади»

Жонни Эванс «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳагни қўллаб-қувватлади.

«Тен Ҳаг — фантастик мураббий ва мен унга шубҳа қилмайман. Январ ойида трансферлар ойнаси бор, бизда жамоани кучайтириш имконияти бўлади. Еврокубокларсиз бизда кўпроқ вақт бўлади.

Жамоа қийин даврни ўтказди, аммо умид қиламанки, футболчилар жароҳатлардан фориғ бўлишади ва биз янада барқарорликка эришамиз. Бу мураббий учун ҳам яхши бўларди», — дейди манкунианликлар ҳимоячиси Fotboll Skanalen нашрига берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар