15.12.2023 12:33
5965
Теглар
«Челси» марказий ҳужумчи трансфери учун 3 футболчисини сотишга тайёр

«Челси» янги трансферларга пул тўплаш учун бир неча ўйинчини сотиши мумкин.

ESPN хабарига кўра, клуб январ ойида Нони Мадуэке, Ян Матсен ва Трево Чалоба билан хайрлашишга тайёр.

Лондонликларнинг асосий мақсади — ҳужумчи билан шартнома имзолаш. Асосий вариантлар орасида Виктор Осимҳен («Наполи») ва Иван Тоуни («Брентфорд») бор. Шунингдек, «Фейеноорд» форварди Сантяго Хименес ҳам эътиборда. 

Агар марказий ҳужумчи билан шартнома имзоланса, Армандо Броя ҳам кетиши мумкин.

«Боруссия» Матсенга даъвогарлик қилмоқда, аммо дортмундиклар ҳимоячини қишда сотиб олишга тайёрми ёки йўқлиги номаълум. Чалобага «Кристал Пэлас» қизиқиш билдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар