14.12.2023 13:42
2441
Варан ёзда «МЮ»ни текинга тарк этиши мумкин 

Қишки трансферлар ойнасида сотувга қўйилиши мумкинлиги айтилган Рафаэл Варан 2024 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин, деб хабар беради The Athletic. 

Франциялик ҳимоячи билан тузилган шартнома 2024 йилнинг ёзигача амал қилади ва уни 1 йилга узайтириш имкониятини ҳам ўз ичига олади. 

Манкунианликлар Варанни 2022 йил ёзида «Реал»дан 32+8 млн еврога сотиб олишганди. 

30 ёшли футболчи бу мавсум АПЛда 8 ўйинда 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар