14.12.2023 12:59
3099
Теглар
Хави: «Хавотирдаман. Жамоа ўзини ноқулай ҳис қилмоқда»

«Барселона» бош мураббийи Хави ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган «Антверпен»га (2:3) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Хавотирдаман, жамоа ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Бизда омадсиз натижалар кетма-кетлиги бор, яхшиланишимиз керак. Рақиблар ҳужумда кўплаб вазиятлар яратишди. Ўзимизни танқид қилишимиз керак.

Шунга қарамай, мақсад амалга ошди. Гуруҳда биринчи бўлганимизни биламиз. Ва буни билган ҳолда, ўзимизни яхшилашимиз ва, аввало, ёмон серияда эканлигимизни билишимиз керак. 

Яхшироқ натижага эришишимиз мумкин эди. Унчалик яхши ўйнамадик ва охир-оқибат омадимиз келмади. Олдинга боришимиз керак, бу — энг муҳими.

Чемпионлар Лигаси ҳамма учун қийин. Энг кучли рақибимиз «Порту»ни меҳмонда мағлуб этдик ва бу осон эмас. Клуб бир неча оғир йилларни бошдан кечирди, аммо ҳозир биз плей-офф босқичидамиз, бу эса ушбу турнирда мавсумнинг асосий мақсади эди. Яна яхши футбол ўйнашни бошлашимиз керак 

Ромеунинг хатолари? У мавсумни жуда яхши бошлади. Бугун у бутун жамоа каби энг яхши кунини ўтказмади. Унинг савияси юқори ва биз унга ишонч билдиришимиз керак», — дея Хавининг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар