14.12.2023 09:54
1775
Теглар
Хави — «Барса» бошқарувида ЕЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп ютқазган ва энг паст ғалаба фоизи қайд этган мураббий

«Барселона» Чемпионлар Лигаси 6-турида сафарда «Антверпен»га имкониятни бой берди (2:3). 

Дебютант бўлган Белгия клуби турнирдаги илк ғалабасига эришди. Каталония клуби эса мағлубиятга қарамай 12 очко билан 1-ўринда қолди ва плеф-оффга чиқди. 

«Кўк-анорранглилар» устози Хави бир неча антирекордлар қайд этди. У гуруҳ босқичида 6 марта ютқазди. Бу — «Барселона» мураббийлари ичида энг ёмон кўрсаткич. 

Шунингдек, Хави «Барса»ни бошқарган мураббийлар ичида ЕЧЛда энг паст ғалаба фоизига эга — 42,8%.  У 14 ўйинда фақат 6 бор ғолиб бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар