13.12.2023 13:02
1960
Тухел: «Йирик мағлубиятга реакция кўрсатишимиз керак эди. Гуруҳдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Олд Траффорд»да ўйнаганингизда, ҳеч қачон қулай бўлмайди. Лекин биз яхши ўйин кўрсатдик. Жамоа сифатида жуда яхши ҳимояландик ва рақибга вазиятлар яратишга имкон бермадик. Осон бўлмади, лекин ғалабага ҳақли эдик.

Бизга реакция керак эди (Бундеслигада «Айнтрахт»га 1:5 ҳисобида ютқазганди) – мана характер, тажовузкорлик ва энергия. Бу гуруҳ босқичидаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди», — дея мюнхенликлар устозининг сўзларини келтиради Bayern Germany. 

«Бавария» гуруҳда 16 очко тўплаб, 1-ўрин билан плей-оффга чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар