13.12.2023 10:43
611
«Тоттенҳэм» Удожи билан шартномани узайтирди

Дестини Удожи «Тоттенҳэм»да ўйнашда давом этади. 

Лондон клуби 21 ёшли ҳимоячи билан янги келишув тузилганини эълон қилди. У 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

«Тоттенҳэм» италиялик футболчини 2022 йил августда «Удинезе»дан сотиб олган ва уни бир мавсум А Серия клубида қолдирганди. Ҳимоячи бу мавсумдан «шпорлар» сафида ҳаракат қилмоқда. 

Удожи бу мавсумда АПЛда 14та ўйин ўтказиб, 1та гол урди ва 2та ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар