13.12.2023 18:34
2823
Теглар
«Реал» ЕЧЛ жорий мавсумида 42 миллион мукофот пули ишлади

Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар лигаси жорий мавсуми гуруҳ босқичида қанча маблағ ишлагани маълум бўлди.

«Қироллик клуби» гуруҳ босқичидаги 6 ўйинда 6 ғалабага эришиб, 1-ўрин билан турнирнинг кейинги босқичига йўлланма олди. 

Шу тариқа, клуб ҳозирча жами 42 миллион евро мукофот пули ишлаб топди. УЕФА 6та ғалаба учун 16,8 млн евро тўласа, клубнинг 1/8 финалга чиққани учун 9,6 млн евро мукофот пули беради. Шунингдек, клубнинг жорий мавсум ЕЧЛда иштирок этаётгани учун 15,6 миллион маблағ Мадрид жамоасининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар