13.12.2023 18:34
693
Теглар
«Насаф» Шуҳрат Муҳаммадиев билан шартномани узайтирди

«Насаф» футбол клуби Шуҳрат Муҳаммадиев билан шартномани узайтирди. 

«Шуҳрат жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Футболчи 2024 йил охиригача жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

Янги мавсумдаги ҳамкорлик Шуҳрат ва жамоамиз учун самарали бўлади деган умиддамиз», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, 34 ёшли футболчи жорий мавсум Суперлигада 21 ўйинда майдонга тушди. ОЧЛда эса 4та баҳсда тўп сурган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар