13.12.2023 11:29
4804
Теглар
«МЮ» ЕЧЛ гуруҳ босқичида инглиз клублари орасида икки антирекорд қайд этди

«Манчетер Юнайтед» ЕЧЛ 6-турида «Бавария»га имкониятни бой берди — 0:1. 

Натижада манкуниаликлар «А» гуруҳини «Бавария», «Копенҳаген» ва «Галатасарой»дан сўнг 4 очко билан охирги ўринда якунлашди. 

«Қизил иблислар» ЕЧЛ тарихида икки бор гуруҳни 4-поғонада тугатган илк инглиз жамоасига айланди. Жамоа 2004/2005 йилги мавсумда ҳам шундай ёмон натижа қайд этганди.

Шунингдек, тен Ҳаг шогирдлари яна бир антирекорд қайд этишди — «МЮ» гуруҳ босқичида энг кўп тўп ўтказиб юборган инглиз жамоасига айланди (15).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар