13.12.2023 20:49
13341
Теглар
ЦСКАдаги энг катта ўсиш – Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер баҳоси йил бошидан буён қарийб 15 бараварга ошди

Transfermarkt портали Россия Премьер-лигасида тўп сураётган футболчиларнинг трансфер нархини янгилади.

Унга кўра, ЦСКА клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи 4 миллион еврога баҳоланган.

Шу тариқа, ўзбекистонлик 20 ёшли яримҳимоячининг трансфер қиймати сўнгги бир йил ичида қарийб 15 бараварга ошди. Файзуллаевнинг нархи январ ойида 300 минг еврони ташкил этган бўлса, Ўзбекистон ёшлар жамоаси (U20) сафида Осиё чемпионлигини қўлга киритиб, ёзда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1/8 финалгача етиб боргач, трансфер баҳоси 750 минг еврога етган эди. Аббосбек август ойида «Пахтакор»дан ЦСКАга ўтиб, Россия Премьер-лигасида муваффақиятли старт олгач, трансфер баҳоси октябр ойида 750 минг евродан 2 миллион еврогача ошганди.

Москва клубида икки марта ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлиб, миллий жамоа сафида ҳам ЖЧ-2026 саралаш босқичида муваффақиятли ўйинлар кўрсатганидан кейин эса 13 декабр куни Transfermarkt портали томонидан трансфер баҳоси 4 миллион еврога оширилди.

Қайд этиш жоиз, ЦСКАда бу борадаги энг катта ўсиш Файзуллаевда кузатилди. Аббосбекнинг нархи 2 млн еврога оширилган бўлса, жамоанинг сербиялик вингери Милан Гайичнинг нархи 1 млн еврога - 4 миллиондан 5 миллион еврога ошган.

Эслатиб ўтамиз, футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси куни кеча жаҳоннинг 2023 йилдаги энг яхши ёш ўйинчиси номига номзодлар рўйхатини эълон қилган ва 26 нафар даъвогарлар орасида Аббосбек Файзуллаевнинг номи ҳам қайд этилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар