13.12.2023 13:57
3157
Анчелотти «Унион» устидан ғалаба, Хоселу ва Себаллос ҳақида гапирди

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган «Унион»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ғалати ўйин. Баҳсни 40 дақиқа давомида яхши назорат қилдик, аммо кейин ақлдан оздирадиган икки дақиқа ишимизни қийинлаштирди.

Иккинчи бўлимда қанотдан оширилган тўплардан тез-тез фойдаланиб, самарали бўлишга ҳаракат қилдик, чунки бизда бош билан ўйнашни яхши биладиган ўйинчи бор эди ва у икки марта гол урди.

Хоселу 8та тўп киритди, мавсумни яхши бошлади ва бу биз учун муҳим. Жамоалар қаттиқ ҳимояланса, у ўзининг устунликлари билан бизга катта ёрдам беради.

Себаллос ўзи муносиб бўлган голни урди. У қайтиш учун кўп нарсаларни бошдан кечирди, қийин даврлар ўтказди», — деди италиялик мутахассис Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар