Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2023 йилнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогар ўйинчилар номини эълон қилди.
Ғолибни аниқлашда футболчиларнинг тақвим йилидаги натижалари инобатга олинади.
Йил ўйинчиси соврини учун қуйидаги ўйинчилар даъвогарлик қилмоқда: Жуд Беллингем («Боруссия» / «Реал»), Кевин де Брюйне, Рубен Диаш, Эрлинг Ҳоланд, Родри, Бернарду Силва (барчаси – «Манчестер Сити»), Илкай Гундўған («Манчестер Сити» / «Барселона»), Ҳарри Кейн («Тоттенхэм» / «Бавария»), Ким Мин Чжэ («Наполи» / «Бавария»), Лаутаро Мартинес, Николо Барелла (иккиси ҳам – «Интер»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Лионель Месси («ПСЖ» / «Интер Майами»), Жамал Мусиала, Альфонсо Дэвис (иккиси ҳам – «Бавария»), Мартин Эдегор, Букайо Сака (иккиси ҳам – «Арсенал»), Виктор Осимҳен («Наполи»), Винисиус Жуниор («Реал Мадрид»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Ромелу Лукаку («Интер» / «Рома»), Криштиану Роналду («Ан-Наср»), Херман Кано («Флуминенсе»), Антуан Гризманн («Атлетико»).
Маълумот учун, IFFHS жюрилари сафида 120 мамлакатдан экспертлар жой олган. Овоз бериш жараёни 2024 йилнинг январ ойи охиригача давом этиб, ғолиб номи эълон қилинади.