12.12.2023 20:13
17509
Теглар
Файзуллаев, Беллингҳем, Гави, Мусиала, Гарначо – IFFHS йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси номига даъвогарларни эълон қилди

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2023 йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси соврини учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Қувонарлиси, жаҳоннинг 26 нафар ёш (U20) юлдузлари жой олган рўйхатга ўзбекистонлик Аббосбек Файзуллаев ҳам киритилган. Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси ушбу соврин учун «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм, «Барселона» аъзоси Гави, «Бавария» хавбеки Мусиала, «МЮ» ҳужумчиси Ҳойлунд ва Гарначо сингари ёш юлдузлар билан рақобатлашади.

Номзодлар рўйхати билан танишинг: Жуд Беллингҳем («Реал» Мадрид), Жамал Мусиала («Бавария»), Гави («Барселона»), Флориан Вирц («Байер»), Хави Симонс («РБ Лейпциг»), Ламин Ямал («Барселона»), Алехандро Бальде («Барселона»), Расмус Ҳойлунд («Манчестер Юнайтед»), Эван Фергюсон («Брайтон»), Уоррен-Заир Эмери (ПСЖ), Матиас Тел («Бавария»), Ромеу Лавиа («Челси»), Леви Коулэлл («Челси»), Бенжамин Шешко («Лейпциг»), Витор Роке («Барселона»), Алехандро Гарначо («Манчестер Юнайтед»), Эндрик («Реал»), Хулио Энсисо («Брайтон»), Савио («Жирона»), Рикардо Пепи («ПСВ»), Усмон Диоманде («Спортинг»), Карлос Балеба («Брайтон»), Эрнест Нума («Лион»), Карим Конате («Ред Булл»), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА).

Қайд этиш жоиз, Файзуллаев жорий мавсум Ўзбекистон ёшлар жамоаси билан Осиё кубоги U20да қитъа чемпионлигини қўлга киритиб, миллий жамоадан таклиф олди. Шунингдек, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Ёзда эса «Пахтакор»дан Россиянинг ЦСКА клубига трансфер қилиниб, сўнгги икки ойда Москва клубининг энг яхши ўйинчисига айланди.

Маълумот учун, IFFHS жюрилари сафида 120 мамлакатдан экспертлар жой олган. Овоз бериш жараёни 2024 йилнинг январ ойи охиригача давом этиб, ғолиб номи эълон қилинади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар