11.12.2023 14:01
1402
Тухел: «Айнтрахт»дан учралган мағлубиятга «Олд Траффорд»да реакция кўрсатишимиз керак»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел Бундеслига 14-турида «Айнтрахт»дан учралган мағлубият (1:5) ҳақида гапирди. 

«Биз хавфни кам баҳоладик ва ўйнашни жуда эрта тўхтатдик. Лекин мен ўз жамоамга ишонаман. Энди ҳамма нарса ҳақида ёмон гапиришдан фойда йўқ. Сешанба куни ҳаммаси «Олд Траффорд»да (ЕЧЛ 6-турида «МЮ»га қарши) давом этади. Биз реакция кўрсатишимиз керак.

Мағлубиятга лойиқ эдик. Бу ғалати ўйин эди. xG'да яхшироқ эдик, аммо «Айнтрахт» қўлидан келганини қилди. Натижа бироз ғалати бўлди. Нима учун баҳсни бундай ёмон бошлаганимизни ўзимиздан сўрашимиз керак. Меҳмонда ғалаба қозониш учун ирода ва иштиёқ йўқ эди», — дея мюнхенликлар устозининг сўзларини келтиради dayFR.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар