11.12.2023 19:24
2064
Тен Ҳаг «Бавария» билан ўйин олдидан: «МЮ» исталган рақибни мағлуб эта олади»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги «Бавария»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

Нидерландиялик мураббий жамоасининг еврокубоклардаги иштирокини давом эттиришига умид билдирди.

«Ҳеч қачон воқеаларнинг салбий эҳтимоли ҳақида ўйламайман. «Бавария» билан ўйин олдидан ҳам ижобий натижа ҳақида ўйлаяпмиз. Еврокубокларда қолиш учун ғалаба қозонишимиз талаб этилади. Сўнгги ҳафталарда яхши спорт формасида бўлсак, буни уддалай олишимизни кўрсатдик.

Яхши ўйинларни ўтказдик ва яхши натижалар ҳам қайд этдик. Биз исталган рақибни мағлуб эта оламиз. Масалан, «Челси», «Эвертон» билан ўйинларимиз, ҳаттоки «Галатасарой»га қарши ўйинни эслаш мумкин. Жамоамиз энг юқори даражада ҳам ўйнай олади.

«Бавария»га қарши ўйнаётганингда энг яхши даражангни кўрсатишинг керак. «Челси»га қарши ўйинда ҳам рақиб таркиби кучли эди, бу сафар ҳам шундай», – дейди «Манчестер Юнайтед» устози.

Маълумот учун, «МЮ» - «Бавария» ўйини 12 декабр, сешанба оқшомида бўлиб ўтади. А гуруҳидан Мюнхен клуби аллақачон 1-ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олган бўлса, «Копенҳаген» (5 очко) ва «Галатасарой» (5 очко) 2-3-ўринларни эгаллаб турибди, «МЮ» 4 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар