11.12.2023 09:19
2497
Почеттино: «Трансфер ойнасида вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилишимиз керак»

«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 16-туридан ўрин олган «Эвертон» (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Футбол гол уришдан иборат ва биз дарвоза олдида етарлича аниқ ҳаракат қилмадик.

Жуда хафаман. Ўзимизга муносиб очколарни олмадик. Менимча, биз яхшироқ эдик, лекин хоҳлаган нарсамизга эриша олмадик.

Бу ғалаба қозониши шарт бўлган ўйин эди. Муаммони тўғрилаб, бор нарсани таҳлил қилишимиз керак. Трансфер бозорида вазиятни яхшилашга уринишимиз керак.

Рис Жеймс жароҳат олдими? Ҳа, у мушакларида ноқулайлик ҳис қилди. У — муҳим футболчи», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар