11.12.2023 10:58
1361
Пиоли истеъфога чиқарилса, Ибраҳимович ва Абате «Милан»ни вақтинчалик бошқариши мумкин

Златан Ибраҳимович «Милан»нинг вақтинчалик бош мураббийи бўлиши мумкин.

Олдинроқ «россонери» Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқа олмаса, Стефано Пиолини истефога чиқариши мумкинлиги хабар қилинганди, чунки энг нуфузли еврркубокдан тушиб кетиш клубнинг молиявий аҳволига путур этказади.

La Repubblica'нинг ёзишича, агар Пиоли кетса, Златан ва клубнинг ёшлар жамоасини бошқараётган Игнацио Абате («Милан»нинг собиқ ҳимоячиси) тандеми жамоани вақтинчалик бошқариши мумкин.

Златан «Милан» хўжайини Жерри Кардинале билан клубга қайтиш борасида бир неча ойдан бери музокара олиб бормоқда.

Швециялик собиқ ҳужумчи раҳбариятда бирор лавозимни эгаллаши мумкин деб тахмин қилинганди, бироқ мураббий сифатида ишлаш варианти ҳам истисно қилинмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар