11.12.2023 16:33
6631
«МЮ» Марсиял бўйича бир тўхтамга келди

Антони Марсиял жорий мавсум якунида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади.

Инглиз клуби франциялик 28 ёшли форвард билан келишувни узайтирмасликка қарор қилган. «МЮ» ва Марсиял ўртасидаги келишув 2024 йилнинг ёзида якунига етади. Клуб шартномани бир йилга узайтириш бандини ҳам фаоллаштирмоқчи эмас.

The Athletic хабарига кўра, «Юнайтед» қишки трансфер ойнасида Антони трансфери бўйича бошқа клубдан таклиф олса, ҳужумчини сотишга тайёр.

Маълумот учун, Марсиял 2015 йилда «Монако»дан «МЮ»га ўтганди. У манчестерликлар сафида жами 317 ўйинда 90та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар