11.12.2023 14:42
985
Теглар
Каземиро «МЮ» машғулотларига қайтди. У «Бавария» ва «Ливерпул»га қарши майдонга тушиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Каземиро жароҳатидан тикланиб, жамоа машғулотларига қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берган.

31 ёшли бразилиялик футболчи октябр ойидан буён «МЮ» сафида майдонга тушмаётганди. У Бразилия миллий жамоаси сафида жароҳат олиб, тикланиш жараёнини ўтказаётганди. 

Каземиро якшанба кунидан жамоа машғулотларига қайтган. Қайд этилишича, у сешанба куни ЕЧЛ 6-тури доирасидаги «Бавария» ва якшанба кунги АПЛ доирасидаги «Ливерпул»га қарши ўйин қайдномасидан жой олади.

Эслатиб ўтамиз, 17 декабр куни «Энфилд»да ўтадиган учрашувни манчестерликлар сардори Бруну Фернандеш дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар