11.12.2023 10:56
1679
Теглар
Хави: «Тенг ўйин бўлди, 31та зарба бердик. Ҳаммасини деталлар ҳал қилди»

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 16-туридан ўрин олган «Жирона» (2:4) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Жирона»нинг қилганлари — катта ютуқ. Улар — етакчи ва бугун биздан яхшироқ эди. Рақиб биздан 7 очко олдинда ва бунга муносиб. Тенг ўйин бўлди, ҳаммасини деталлар ҳал қилди. Бугун «Барса»нинг ғалабаси ҳам адолатли бўларди. Менимча, биз 31та зарба бердик. Ҳимоядаги хатолар ҳам таъсир қилди. Уларда жасур жамоа ва ажойиб лойиҳа бор.

Бу — оғир зарба. Фарқни йўқотмоқчи эдик, аммо бу — бизнинг ҳозирги ҳақиқатимиз. «Барса» қурилмоқда, гарчи мени танқид қилишса ҳам. Олдинга икки қадам юриш учун орқага бир қадам ташлашингиз керак.

Шубҳаларнинг ҳожати йўқ — ҳаммасини аввалгидек қилиш керак. Ўйин ёмон бўлмади, лекин жуда қониқарсиз натижа қайд этдик. 

Бу — мен ҳозиргача кўрган энг яхши «Жирона». Улар қўрқмай ўйнашади», — деди каталонияликлар устози DAZN'га берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар