11.12.2023 09:15
3277
Гвардиола — «Лутон» устидан ғалаба ва Ҳоланднинг жароҳати ҳақида

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 16-туридан ўрин олган «Лутон»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Охирги баҳслардаги воқеалардан (4 ўйинлик ғалабасиз серия) кейин ажойиб ўйин. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида тўп ўтказиб юбордик – бу ажойиб синов бўлди ва футболчилар яхши муносабат кўрсатишди. 

Бу қийинчилик. Йигитлар ҳали ҳам курашда, улар жанг қилишмоқда ва ўзларига керак бўлган тарзда ўйнашмоқда — бундан фахрланаман.

Биринчи бўлимда анча яхши ўйнадик, аммо бизга керак бўлган голни уролмадик.

Ҳоланднинг жароҳати? Унинг қачон қайтишини билмаймиз. Оёғида муаммолар бор, кўрамиз. Умид қиламанки, у клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатигача тузалиб кетади», — деди «шаҳарликлар» устози Sky Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар