11.12.2023 13:17
2667
Теглар
«Динамо» 6 футболчи билан хайрлашди

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум якунларига кўра, шартномаси якунига етган бир қатор футболчилар билан хайрлашганини маълум қилди.

«Жамоамиз билан амалдаги келишуви якунига етган Эркин Бойдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Мурод Тошматов, Абдужамол Исроилов, Дэррик Менсаҳ ва Коике Юдаи сингари футболчилар жамоани тарк этди.

«Динамо» ПФК жамоаси ўтган мавсумлар давомида Самарқанд клуби шарафини муносиб ҳимоя қилиб, клубнинг Суперлигага қайтишига ҳисса қўшган Эркин Бойдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Мурод Тошматов, Абдужамол Исроилов, ганалик Дэррик Менсаҳ ва япониялик Коике Юдаининг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилайди», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, «Динамо» жамоасининг 2024 йилги мавсум тайёргарлик режаси доирасидаги биринчи йиғини Самарқандда давом этмоқда. Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳозирча асосан ёш ўйинчиларни синовда ўтказмоқда. Тошкентда ўтадиган иккинчи йиғинда таркибда ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Клуб январ-феврал ойларида хорижда йиғин ўтказишни ҳам режалаштирган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар