11.12.2023 18:19
2103
Теглар
«Cурхон» Сергей Токовнинг жамоани тарк этаётганини рад этди. Унга «Навбаҳор»дан таклиф борлиги айтилганди

«Сурхон» клуби жамоа устози Сергей Токовнинг клубни тарк этишини рад этди.

Ўтган ҳафтада «Сурхон» мураббийи Сергей Токовнинг «Навбаҳор»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Клуб мутахассиснинг жамоада қолишини маълум қилган.

«Айрим манбаларда Сергей Токовнинг бошқа жамоага кетиши эълон қилинди. Масъулият билан сизга шуни маълум қиламизки, Сергей Султонович жамоадан кетмаяпти ва клуб тизимида ишлашда давом этади. Ёлғон хабаларга ишонманг», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Токов 2023 йилги мавсум аввалида жамоада иш бошлаб, клуб билан Суперлигада 6-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар