11.12.2023 23:02
3806
Теглар
«Атлетико» сотувга қўйилди. «Майами Долфинс» эгаси Мадрид клубини сотиб олмоқчи

Мадриднинг «Атлетико» клуби сотувга қўйилди.

La Sexta хабарига кўра, «Атлетико» бош директори Мигель Анхель Хил ва клуб президенти Энрике Сересо Мадрид клубини сотишга қарор қилган. Клубнинг 65 фоиз акцияси айнан ушбу икки шахсга тегишли.

«Атлетико»ни сотиб олишга асосий даъвогар сифатида америкалик Стивен Росс айтилмоқда. МФЛ иштирокчиси «Майами Долфинс» клуби эгаси саналмиш Росс аллақачон Хил ва Сересо билан дастлабки музокараларни ўтказгани хабар қилинган.

Маълумот учун, Forbes нашри 83 ёшли америкалик миллиардернинг бойлигини 10 миллиард доллардан кўпроқга баҳолаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар