10.12.2023 10:06
2028
Теглар
Клопп: «Омадимиз келди. «Ливерпул» 76 дақиқа ёмон ўйнади»

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 16-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Мен ҳозир жуда бахтли мураббийман ва биз омадли эканлигимизни биламан. Агар сиз фақат яхши ўйнаганингизда ғалаба қозонсангиз, унда муваффақиятга эришиш имконияти йўқ. 

Бугун энг яхши ўйинимизни ўтказмадик. 76 дақиқа давомида ёмон ўйнадик. Рақиб қизил карточка олди, шундан сўнг дарҳол гол урдик — буларнинг барчаси бизга ёрдам берди. Шунинг учун ҳам омадлимиз дейман.

Аммо 76-дан 90+16-дақиқага қадар жуда яхши ўйнадик. 10 кишига нисбатан қийинроқ бўлиши мумкин. Ўйинни ўзгартириб юбордик ва алмаштиришлар жуда муҳим рол ўйнади. Умуман олганда, бу — биздаги мавсум ҳикояси: ўйинга захирадагиларнинг таъсири бор.

Агар Эллиотт тўпга яхши зарба бермаганида, беллашув дуранг билан якунланган бўларди. Агар Салоҳнинг зарбасидан кейин камбэк имкони бўлмаганида, ютқазардик. Охирги 15-20 дақиқада ғалаба қозонишга ҳақли эдик, аммо бунга қадар ҳеч нарсага лойиқ эмасдик», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради ESPN. 

«Ливерпул» ғалабадан сўнг очколарини 37тага етказиб, пешқадамга айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар