10.12.2023 14:19
229
Қиличбозлик. Ўзбекистонлик ҳакам Париж-2024да реферилик қилади 

Халқаро қиличбозлик федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. 

Унда қиличбозлик бўйича ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам — Дилором Турдиқулова ҳам реферилик қилади. 

Қайд этилишича, Турдиқулова бўлажак Олимпиадада шпага йўналишидаги беллашувларни бошқариб боради.

«2018 йилдан бери халқаро мусобақаларда фаолият олиб бораётган юртдошимиз кўплаб нуфузли турнирлар, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатида ишлаган. Жорий йил Миланда ўтган дунё биринчилигида ҳам шпага йўналишидаги финал баҳсларида реферелик қилди», — дейилади МОҚ хабарида. 

Маълумот учун, ХХХIII ёзги Олимпиада ўйинлари келаси йилнинг июл-август ойларида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар