10.12.2023 13:44
3061
«Црвена Звезда» ўз уйида кетма-кет 122 ўйинда ютқазмай, «Реал»га тегишли тарихий рекордни янгилади

«Црвена Звезда» ўз уйидаги мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича «Реал»нинг рекордини янгилади.

Барак Баҳар шогирдлари Сербия чемпионатининг 18-турида «Райко Митич» стадионида «Младост Лучани»ни мағлуб этишди (3:1).

Чемпионатда Белград клуби ўз стадионида 122 ўйиндан бери ютқазмаяпти — 2017 йилдан буён. Улар «Реал» томонидан ўрнатилган рекордни янгилашди (1957 йилдан 1965 йилгача 121 ўйин).

17та баҳсдан сўнг «Црвена Звезда» 43 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичлар бўйича «Партизан»ни ортда қолдирган ҳолда 1-ўринда бормоқда. Аммо рақиб захирасида бир ўйин бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар