10.12.2023 21:32
1624
Теглар
Бундеслига. «Байер» марказий баҳсда «Штутгарт» билан дуранг ўйнади

Германия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган марказий баҳсда мағлубият нималигини билмай келаётган «Байер» сафарда 3-ўриндаги «Штутгарт» (31) билан дуранг қайд этди. 

Кетма-кет иккинчи дурангга қарамай, Леверкузен клуби 36 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва захирасида бир ўйини бор «Бавария»ни (32) 4 очкога ортда қолдирмоқда. 

Бундеслига. 14-тур
Штутгарт — Байер 1:1

10 декабр, «Мерседес-Бенц Арена» 
Голлар: Фюриҳ (40) — Вирц (47).
Штутгарт – Нюбел, Вагноман (Руо, 85), Антон, Загаду, Миттелштедт (Стергиу, 76), Каразор, Штиллер, Фюриҳ (Левелинг, 77), Мийо (Мвумпа, 66), Гирасси, Ундав (Чон Ву Ён, 85).
Байер – Градецки, Фримпонг, Та, Тапсоба, Коссуну, Грималдо, Жака, Паласиос (Инкапиэ, 84), Виртц, Адли (Ҳофманн, 65), Бонифасе (Шик, 73).
Огоҳлантиришлар: Коссуну (6), Каразор (65).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар