09.12.2023 19:19
1894
Лапорта: «Барселона» Ла Лигада чемпион бўлишига ишончим комил» 

Жоан Лапорта «Барселона» бу мавсумда ҳам Ла лигада ғолиб чиқишига ишонмоқда. 

«Бу мавсум ҳам мамлакат чемпионлигини қўлга киритишимизга ишончим комил. Чунки жароҳат олган яримҳимоячиларимиз сафга қайтишди. 

«Атлетико»га қарши баҳсда ўйинни қандай назорат қилганимизни бир кўринг. Тўп «Барса»да бўлар экан, бошқаларнинг беллашув назоратини қўлга олиши имконсиз бўлиб қолади. 

Албатта, чемпионлик учун имкониятларимиз бўлади. Ишонаманки, биз буни уддалаймиз», — дейди Каталония клуби президенти. 

Эслатиб ўтамиз, Ла Лигада 15-турдан сўнг 34 очко жамғарган «кўк-анорранглилар» пешқадам «Реал» ва «Жирона»дан 4 очкога ортда қолиб, турнир жадавалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Клуб якшанба оқшомида «Жирона»га қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар