09.12.2023 19:36
6212
АПЛ. Пеналти ва четлатиш кузатилган баҳсда «Ливерпул» камбэк қилиб, пешқадамга айланди

АПЛ 16-тури доирасида «Ливерпул» Лондонда «Кристал Пэлас» устидан иродали ғалабага эришди.

АПЛ. Пеналти ва четлатиш кузатилган баҳсда «Ливерпул» камбэк қилиб, пешқадамга айландиУчрашувнинг 57-дақиқасида мезбонлардан Матета пеналтидан ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада бош ҳакам майдон эгаларидан Андре Айюни ўйиндан четлатгач, бир дақиқа ўтиб Салоҳ ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Муҳаммаднинг АПЛдаги голлари 150тага, клубдаги голлари эса 200тага етди.

90+1-дақиқада эса Эллиотт меҳмонларнинг ғалаба голи муаллифига айланди – 2:1.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари камбэк эвазига очколарини 37тага етказиб, «Арсенал»ни ҳозирча бир очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланишди. «Кристал Пэлас» эса 16 очко билан 14-ўринда бормоқда. 

АПЛ. 16-тур
Кристал Пэлас – Ливерпул 1:2

Голлар: 1:0 – 57, пенальти Матета, 1:1 – 76 Салоҳ, 1:2 – 90+1 Эллиотт.
Кристал Пэлас – Жонстон (Мэттьюз, 87), Уорд, Андерсен, Гехи, Клайн, Ричардс, Ҳьюз (Озо, 90), Лерма (Олисе, 68), Шлупп (Ахамада, 84), Айю, Эдуар (Матета, 46).
Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Куанса (Конате, 57), Цимикас, Эндо (Гомес, 46), Собослаи (Джонс, 74), Гравенберх (Гакпо, 57), Салоҳ, Диас, Нуньес (Эллиотт, 74).
Огоҳлантиришлар: Уорд (37), Айю (60), Лерма (64), Ричардс (71).
Четлатиш: Айю (75).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар