08.12.2023 10:20
1551
Теглар
Суарес Бразилия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Луис Суарес Бразилия чемпионатининг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп»ни қўлга киритди. 

«Гремио» форварди совринни турнир якунида бўлиб ўтган махсус маросимда олди.

Уругвайлик 36 ёшли футболчи мавсумда 33 ўйинда 17та гол урди ва 11та голли узатмани амалга оширди. Унинг жамоаси иккинчи бўлди.

Энди Суарес «Гремио»ни тарк этади. Унинг «Интер Майами»га ўтиши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар