08.12.2023 16:10
5015
Теглар
«Реал» «Алавес» билан ўйин 21 декабрга белгиланганидан норози

«Реал» Ла Лига 18-туридан ўрин олган «Алавес»га қарши баҳснинг 21 декабр (Тошкент вақти билан 22 декабр 01:30да) куни ўтказилишидан норози. 

АS хабарига кўра, бу вазиятда жамоанинг жанубий америкалик футболчилари қисқа муддатли таътил учун ўз уйларига фақат жума (22 декабр) оқшомида уча олишади ва 23 декабрда етиб боришади. 

Қайтиш сафари ҳам бироз вақт олади ва бу 29 декабрдан эрта бўлмайди. «Реал» эса 2024 йилнинг илк ўйинидан 1 ҳафта олдин, 27 декабр куни машғулотларга қайтишни режалаштирган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар