08.12.2023 15:41
5259
Теглар
«Нефтчи» Тожикистон миллий жамоаси футболчиси трансферини эълон қилди

«Нефтчи» клуби Суперлига-2024 мавсуми олдидан янги трансферларни эълон қилишда давом этмоқда.

Фарғона клуби Тожикистон миллий жамоасининг яна бир аъзоси Манучеҳр Сафаров билан келишувга эришганини эълон қилди.

«Тожикистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Манучеҳр Сафаров бугун «Нефтчи» билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг яримҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган бўлди. Жамоамиз футболчи билан икки йиллик шартнома имзолади», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Манучехр Сафаров ўтган мавсумни Тошкентнинг «Локомотив» клубида ўтказди. У Про лигада 13 учрашувда 1074 дақиқа ҳаракат қилиб, 1та гол уришнинг уддасидан чиққанди. Футболчи фаолияти давомида Тожикистоннинг  «Хўжанд», «Локомотив» ва «Истиқлол» клубларида тўп сурган, шунингдек 2022 йилда Эроннинг «Персеполис» клубида ҳам фаолият олиб борган. Манучехр Сафаров Тожикистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ва 2019 йилдан буён миллий терма аъзоси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, тожикистонлик мураббий Виталий Левченко қўл остидаги «Нефтчи» якунланган мавсумда 5-ўринни эгаллади. Аввалроқ, клуб тожикистонлик яна бир ҳимоячи Зоир Жўрабоев билан келишувни узайтиргани ҳақида хабар берганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар