08.12.2023 15:18
1670
Эндрик Бразилияда «йил кашфиёти» деб топилди, мавсумнинг энг чиройли голи учун совринни ҳам қўлга киритди

Эндрик Бразилияда мавсум якунидаги тақдирлаш маросимининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. 

«Палмейрас» ҳужумчиси «йил кашфиёти» деб эътироф этилди. Шунингдек, чемпионатдаги энг чиройли гол учун соврин олди — у 31-тур баҳсида «Ботафого» (4:3) дарвозасини соло юриши билан ишғол этганди. 

Маълумот ўрнида,«Палмейрас» қаторасига иккинчи бор Бразилия чемпионлигини қўлга киритди ва Эндрик жамоанинг муваффақиятида муҳим рол ўйнади.

17 ёшли форвард «Реал»га тегишли ҳисобланади ва ёзда Мадрид клуби сафига қўшилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар