«Скотт ҳужумчига айланиши керак». Амрабат Мактоминейнинг «Челси»га қарши дубли ҳақида
«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Софян Амрабат «Челси»га қарши ўйинда (2:1) дубл қайд этган Скотт Мактиминей ҳақида фикрларини билдирди.
«Фикримча, Скотт ҳужумчига айланиши керак. Ҳа, бизда фантастик форвард Расмус бор, Марсиял бор. Аммо Скотт ҳам биз учун жуда муҳим фигура, у иккита ажойиб ва ҳал қилувчи голни урди», - дея марокашлик футболчининг сўзларини келтирган Manchester Evening News.
Маълумот учун, шотландиялик яримҳимоячи жорий мавсум АПЛдаги 12 ўйинда 5та гол киритиб, клубнинг бу борадаги энг яхши ҳужумчиси бўлиб турибди. «Манчестер Юнайтед» 15-турдан кейин 27 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар