07.12.2023 22:25
1842
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ал-Иттиҳод» сафарда мавсумдаги 4-мағлубиятини тан олди

Саудия Арабистони чемпионати 16-тури доирасида амалдаги чемпион «Ал-Иттиҳод» мавсумдаги 4-мағлубиятни тан олди.

«Дамак»га қарши баҳсда мезбонлар сафида Нкудунинг дубли майдон эгаларига ғалаба келтирди. Меҳмонларнинг ягона голига Ҳамидулла муаллифлик қилди. Шу куни Карим Бензема майдонга тушмади.

Шу тариқа, Жидда клуби 28 очко билан ҳозирча 4-ўринда бормоқда, «Дамак» эса 24 очко билан 6-ўринга кўтарилди.

Саудия Арабистони чемпионати. 16-тур

Дамак – Ал-Иттиҳод Жидда 3:1

Голлар: 1:0 – 12 Нкуду, 1:1 – 45, пенальти Ҳамидулла, 2:1 – 45 Нкуду, 3:1 – 46, автогол Гроэ.

Дамак – Jaseem, Sanousi Mohammed (Факихи, 26), Шафаи, Бедран, Al Anazi, Антолич (Munshi, 86), Станчу, Хамад, Аш-Шахрони (Сисей, 65), Нкуду, Аз-Зеин (Солан, 86).

Ал-Иттиҳод – Гроэ, Хаусауи, Кадеш, Луис Фелипе (Аш-Шенгити, 15), Ал-Хавсави, Ас-Саҳафи (Ash Shamrani, 63), Канте (Фабиньо, 63), Коронадо, Ал-Ғамди, Ал-Жамаан (Камара, 72), Ҳамидулла.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар