07.12.2023 19:48
3649
Теглар
«МЮ» Каземиро, Варан ва Санчони қишда трансферга қўйишга тайёр

«Манчестер Юнайтед» клуби қишки трансфер ойнасида уч нафар ўйинчиси билан хайрлашишга тайёр.

Клуб раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эрик тен Ҳагнинг қарорига кўра, таркибни у истаган кўринишга келтиришга тайёр.

The Independent хабарига кўра, Манчестер клуби қишки трансфер ойнасида Каземиро, Рафаэл Варан ва Жейдон Санчо бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Қайд этилишича, тен Ҳаг каби Каземиро ҳам «МЮ»ни тарк этишга қарши эмас. Унга Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш мавжуд.

Нашрнинг келтиришича, «Юнайтед» ушбу футболчилар бўйича таклиф олса, қишки трансфер ойнасида «Ницца» ҳимоячиси Жан-Клер Тодибони ўз сафига қўшиб олиш учун иш бошлайди.

Маълумот учун, Санчо мураббий билан келишмовчилик сабаб таркибдан четлатилган бўлса, Каземиро ва Варан жароҳат сабабли жамоага ёрдам бера олмаяпти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар