07.12.2023 18:38
6514
Теглар
МТРК Осиё кубоги-2023 ТВ-трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди

Келаси йилнинг январ ойида Қатар қитъа футболининг тўрт йилликдаги энг нуфузли турнири – Осиё кубоги-2023га мезбонлик қилади.

2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар Қатар майдонларида ўтадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам иштирок этади. Мухлислар интиқлик билан кутаётган турнир Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилиши «Спорт» телеканали орқали эълон қилинди.

«Мухлисларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, МТРК «Спорт» телерадиоканали Осиё кубогини намойиш этади», - дейилади телеканал хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан «В» гуруҳидан жой олган. Сречко Катанец шогирдлари дастлабки учрашувни 13 январ куни Сурияга қарши ўтказади. 18 январда Ҳиндистон билан, 23 январ куни эса Австралияга қарши баҳслар ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар