07.12.2023 08:56
4890
Гвардиола: «Сити» бу мавсумда ҳам треблга эришса, фаолиятимни якунлайман»

Пеп Гвардиола мавсум охирида фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтди. 

«Астон Вилла»га қарши баҳс (0:1) олдидан «Манчестер Сити» бош мураббийи Amazon Prime эфирида шундай деди: «Агар бу мавсумда треблга эришсак, фаолиятимни якунлайман. Биламан, бу жуда қийин. Англияда жуда кўп ажойиб клублар бўлган, аммо фақат биз ва сэр Алекс Фергюсон бошчилигидаги жамоа треблни уддалаган». 

Ўтган мавсумда «шаҳарликлар» АПЛ, Англия кубоги ва ЕЧЛ ғолиб чиқишди. Бу мавсумда эса жамоа ҳозирча Премьер-лигада 4-ўринни эгаллаб турибди, Чемпионлар Лигасида 1/8 финалга йўл олди, Англия Кубогидаги юришини энди бошлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар