07.12.2023 12:21
2285
Гвардиола: «Астон Вилла» кучлилигини тан олишимиз ва Родрисиз ҳам ғалаба қозониш йўлини топишимиз керак»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 15-туридан ўрин олган «Астон Вилла» (0:1) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини биодирди. 

«Астон Вилла» яхшироқ ўйнади. Биринчи бўлимда биз тўпга эгалик қилишда статик бўлдик, иккинчи бўлимда вазият анча яхшиланди ва бизда имкониятлар бўлди, лекин пасларда тўғри ҳаракат қила олмадик.

Рикошетдан тўп ўтказиб юбордик, ундан кейин ҳам яна шундай 4-5 гол бўлиши мумкин эди. «Астон Вилла» яхшироқ эканини тан олишимиз ва «Лутон»га қарши ўйинга ўтишимиз керак.

Родри — муҳим ўйинчи, аммо усиз ҳам ғалаба қозониш йўлини топишимиз керак.

6 очко ортда қоляпмиз. Пешқадам бўлишни истардим, лекин 3 марта дуранг ўйнадик ва бугун мағлуб бўлдик.

Йиллар давомида биз ғалаба қозониш йўлини топишни ўргандик, аммо ҳозир бу борада муаммоларимиз бор, ечим топишимиз керак. Бу — менинг ишим.

Рақиб кучлироқ бўлса, уни тан олиш керак», — деди «шаҳарликлар» устози Amazon Prime эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар