07.12.2023 12:59
2552
Артета дисквалификация сабаб «Астон Вилла» билан ўйинни ўтказиб юборади

Микел Артета «Астон Вилла»га қарши ўйинда «Арсенал»ни бошқара олмайди.

«Тўпчилар» устози «Лутон» билан ўйин (4:3) якунида сариқ карточка олди. Бу унинг учун учинчиси бўлди ва автоматик дисквалификацияга сабаб бўлди. 

Football London хабарига кўра, испаниялик мутахассис қўшиб берилган вақтнинг 7-дақиқасида яримҳимоячи Деклан Райс томонидан урилган голни нишонлашда техник зона чизиғидан ўтиб, майдонга чиқиб кетгани учун огоҳлантирилган. 

«Арсенал» 9 декабр куни сафарда «Астон Вилла» билан ўйнайди. Жамоалар АПЛда 1 ва 4-ўринларни эгаллаб туришибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар