06.12.2023 11:56
822
Теглар
Тер Стеген белидан операция қилинади ва 2-3 ойни ўтказиб юборади

Марк-Андре тер Стеген белидан операция қилинади ва бир неча ой майдонга туша олмайди.

Diario Sport хабарига кўра, «Барселона» дарвозабони ўзи ишонадиган бир қанча немис шифокорлари билан маслаҳатлашиб, турли фикрларни тинглаб, белидаги муаммоларни бартараф этиш учун жарроҳлик амалиётига рози бўлди. У бир неча ойни ўтказиб юборади.

Манбага кўра, 31 ёшли немис 2-3 ой ўйнамайди. У январдаги Испания Суперкубогида аниқ ўйнамайди.

Шу билан бирга, «Барса» тер Стегенни февралда Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида майдонга туширишни мақсад қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар