06.12.2023 11:58
2550
Ҳоланд, Жокович ва бошқалар — ВВС «Йилнинг спорт юлдузи» мукофотига номзод олтиликни эълон қилди

Эрлинг Ҳоланд — BBC томонидан йилнинг энг яхши спорт юлдузи мукофотига номзодлардан бири.

Ўтган мавсумда «Манчестер Сити» билан требл қайд этган ҳужумчи BBC World Sport Star совринига номзод олти спортчи қаторидан жой олди. 

Шунингдек, мукофот учун Испания миллий жамоаси билан аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ва «Барселона» сафида Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, «Олтин тўп»ни қўлга киритган Айтана Бонмати ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Бошқа номзодлар — «Формула-1» пойгачиси Макс Ферстаппен, теннисчи Новак Жокович, гимнастикачи Симоне Байлс ва жанубий африкалик регбичи Сийя Колиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар