Англия Премьер-лигаси ноябр ойи якунларига кўра, Ҳарри Магуайр ойнинг энг яхши ўйинчисига айланди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Премьер-лига расмий сайти ҳали бу ҳақда расман эълон қилмаган бўлса-да, инсайдер ва яна бир қатор нашрлари Ҳарри Магуайр ойнинг энг яхши ўйинчисига айлангани ҳақида хабар тарқатган.
Ўтган ойда «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр АПЛда 3 учрашувда майдонга тушган ва 3 ғалаба билан бирга жамоаси дарвозаси дахлсиз қолишига ҳисса қўшганди.
Англиялик ҳимоячидан ташқари яна 5 футболчи – Жереми Доку («Манчестер Сити» – 3 ўйинда 1 гол ва 4 ассист), Энтони Гордон («Ньюкасл» – 3 ўйинда 2 гол ва 1 ассист), Томас Камински («Лутон» – 3 ўйинда 15 сэйв), Раҳим Стерлинг («Челси» – 3 ўйинда 2 гол ва 1 ассист), Маркус Тавернье («Борнмут» – 3 ўйинда 2 гол) ҳам номзодлар сафидан ўрин олганди.
Маълумот учун, ўтган уч ой давомида Жеймс Мэддисон («Тоттенҳэм»), Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм») ва октябр ойида Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул») энг яхши ўйинчига аталган совринга эга чиққанди.