06.12.2023 17:11
1272
Коул Палмер «МЮ»га қарши ўйин олдидан: «Оиламдагиларни ярми «Юнайтед»га, ярми «Сити»га мухлислик қилишади»

«Челси» яримҳимоячиси Коул Палмер «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан оиласида рақиб жамоага мухлислик қиладиганлар борлигини айтиб ўтди.

«Олд Траффорд»да ҳеч қачон майдонга тушмаганман, шундай экан биринчи ўйинимда голлар уришни истайман.

Стадионда «Юнайтед»га мухлислик қиладиган кўплаб танишларим, дўстларим бўлади. Улар «МЮ» мухлислари секторида бўлишади. Қолган дўстларим эса «Челси» ишқибозлари томонда бўлади. Оиламдагиларнинг аксарияти аввалдан «Сити»га, яна бир қисми «Юнайтед»га мухлислик қилишади», - дейди Палмер ўйин олдидан.

Маълумот учун, 21 ёшли Палмер янги мавсум олдидан «Манчестер Сити»дан «Челси»га ўтиб, жорий мавсум лондонликлар сафида АПЛда 12 ўйинда майдонга тушиб 4та гол ва 2та ассист қайд этди.

АПЛ доирасидаги «МЮ» - «Челси» ўйини бугун, 6 декабрдан 7 декабрга ўтар кечаси соат 01:15да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар