06.12.2023 20:51
4572
Теглар
Кейруш Қатар миллий жамоасидан истеъфога чиқарилди

Қатар футбол ассоциацияси мамлакат миллий жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш билан келишув бекор қилинганини эълон қилди.

«Қатар футбол ассоциацияси миллий жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш билан амалдаги келишув икки томоннинг розилиги асосида бекор қилинганини маълум қилади. Португалиялик мутахассисга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз», - дейилади расмий хабарда.

Кейруш ЖЧ-2022дан кейин Эрон миллий жамоасини тарк этгач, феврал ойидан буён Қатарда фаолият юритаётган эди. Қатарликлар унинг қўл остидаги сўнгги икки саралаш ўйинида Афғонистон (8:1) ва Ҳиндистон (3:0) устидан йирик ҳисобда зафар қучганди.

70 ёшли мутахассис Қатар мезбонлигида ўтадиган Осиё кубоги стартига 37 кун қолганида истеъфога чиқарилди.

Аввалроқ, мураббийнинг истеъфосига унинг иш услуби миллий жамоа ўйинчиларига ёқмаётгани сабаб сифатида янграган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар