06.12.2023 14:01
8219
Теглар
Беллингҳэм келажакда «Golden boy»ни ютиши мумкин бўлган 3 футболчини айтди

Жуд Беллингҳэм келажакда «Golden Boy» мукофотини ютиши мумкин бўлган футболчилар номини айтди.

«Реал» клуби ва Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси 2023 йил учун энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган совринни қўлга киритди.

«Мен 3 кишини айтаман. Биринчиси Арда Гулер. У — феномен, биз унинг қандай машқ қилаётганини кўрамиз ва бундан хурсандмиз.

Кейин менинг собиқ жамоадошим — Дортмунднинг «Боруссия» клубидан Жейми Байно-Гиттенс.

Ва ниҳоят, укам Жоб ҳам. У — худди отамиз каби соф ҳужумчи.

Айтганча, қарийб 3 йил давомида Англия ёшлар жамоасида бирга ўйнаган дўстим Жамол Мусиалага салом йўллайман», — деди 20 ёшли инглиз.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар