06.12.2023 18:09
1365
Теглар
«Бавария» Сарагоса трансферини эълон қилди. «Гранада» вингери ёзда янги жамоасига қўшилади

«Бавария» клуби «Гранада» яримҳимоячиси Брайан Сарагоса трансферини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 22 ёшли испаниялик вингер 2024/25 йилги мавсум стартидан аввал Мюнхен клуби сафига бориб қўшилади. Томонлар ўртасида 2029 йилгача шартнома имзоланади.

Аввалроқ, «Бавария» Сарагосанинг трансфери учун испан клубига 15 миллион евро тўлаши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Брайан жорий мавсум Ла Лигада 14 ўйинда 5та гол ва 2та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар