06.12.2023 09:20
2000
АПЛда мавсумдаги биринчи истеъфо «Шеффилд»да бўлди. Клуб собиқ мураббийини қайтарди

«Шеффилд Юнайтед» бош мураббийини ўзгартирди. Клуб 2021 йил ноябрдан бери жамоани бошқарган Пол Ҳекингботтом билан хайрлашди. Унинг «Шеффилд» бошқарувидаги сўнгги ўйини «Бёрнли»га қарши бўлиб, 0:5 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди. 

2016 йилдан 2021 йилгача жамоа билан ишлаган Крис Уайлдер «Шеффилд»га қайтди. У билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома тузилди. 

Ҳеккингботтомнинг истеъфоси Премьер-лиганинг ушбу мавсумида биринчиси бўлди. Фақат 1992/93 йилги мавсумда дастлабки истеъфо бундан ҳам кейинроқ содир бўлган. 

«Шеффилд Юнайтед» 14-турдан сўнг 5 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар